Навоий вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида кўпкураш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 12 жамоа ўзаро куч синашди. Қизғин ва муросасиз руҳда кечган баҳсларда 3-ўринни Хатирчи тумани ИИБ, 2-ўринни вилоят ИИБ НКМК ИИБ жамоаси эгаллади. Фахрли 1-ўринга Конимех тумани ИИБ вакиллари муносиб кўрилди. Бундан ташқари, “Фаол иштирок этганлиги учун” номинациясида Қизилтепа тумани ИИБ ҳамда “Ғалабага бўлган иштиёқи учун” номинациясида Навбаҳор тумани ИИБ жамоаси ғолиб деб топилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
