Пойтахт ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида “Конституция билимдони” беллашуви бўлиб бўтди. Танлов икки босқичда ўтказилиб, дастлаб иштирокчилар “Қомусимиз – фахримиз!” шартида ихтиёрий рақам танлаб унинг ортида яширинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддалари тўғрисида 5 тадан саволларга тезкорлик билан жавоб беришди.

Иштирокчилар иккинчи босқич – “Тезкор савол-жавоб” шартида дунёнинг бошқа давлатлари Конституциялари тарихи тўғрисида ўз билимларини синовдан ўтказишди. Қизғин ва баҳсли мусобақа якунига кўра, фахрли биринчи ўринни ва Республика босқичига йўлланмани, лейтенант Азизбек Ёқубжонов 2-ўринни сафдор Исматжон Икрамов, 3-ўринни, лейтенант Ал-Орифхўжа Саййид Аъзамхон қўлга киритди.

Сарвар СОБИРОВ,

ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.