Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳайдовчилар иштирокида коррупсия жамиятни емирувчи энг катта хавф эканлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришмоқда. Шунингдек, таъмагирлик, порахўрлик, товламачилик ва фирибгарлик ҳамда бошқа шу турдаги коррупсион жиноятлар, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари, жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўриладиган жазо чоралари тўғрисида маълумотлар бериб боришмоқда.

Шу билан бирга, тизимда коррупсион ҳолатларнинг олдини олишда бу каби салбий ҳолатларга дуч келинганда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш ўринли бўлишини таъкидлашди.

М.АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.