Она юртимиз осойишталиги йўлида беминнат хизмат қилиб келаётган капитан Саидов Акмал Бахтиёр ўғли 1992-йилнинг 16-июн куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. У 2017-йилда ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини муваффақиятли тамомлайди. 

Илк хизмат фаолиятини 2017-йилнинг июл ойида ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 7534-ҳарбий қисм гуруҳ командири лавозимида бошлаган ёш ҳарбий хизматчи устозлари ёрдамида соҳа сир-асрорларини пухта ўрганиб, ҳозирда ҳам мазкур ҳарбий қисм взвод командири лавозимида самарали фаолият юритмоқда.

Шунингдек у ўзининг тиришқоқлиги ва ҳаракатчанлиги билан берилган топшириқларни ҳам фидойилик билан вақтида адо этиб, бошқа сафдошларига намуна бўлиб келаётир. 

Бундан ташқари, шахсий таркибнинг маънавий салоҳиятини оширишда, ёш ҳарбий хизматчиларни она Ватанга садоқат ва меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда ҳам ўзининг жонкуярлиги билан ҳарбий қисм қўмондонлигига яқиндан ёрдам бериб келяпти. 

Шу сабабли, фаолияти давомида кўплаб ижобий натижаларга эришиб келаётган капитан Акмал Саидовнинг она юртимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб қадрланиб, кўплаб маротаба рағбатлантириб келинмоқда. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.