Катта лейтенант Тешаэв Улуғбек Тўлқин ўғли 1997-йили Бухоро вилоятининг Ромитан туманида туғилган. 2020-йилда ҳозирги Миллий гвардия ҳарбий техника институтини муваффақиятли тамомлайди.
Илк хизмат фаолиятини мазкур йилда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қашқадарё вилоятида жойлашган 7533-ҳарбий қисм гуруҳ командири лавозимида бошлаган ёш ҳарбий хизматчи устозлари ёрдамида касб сир-асрорларини мукаммал эгаллайди.
Ҳозирда ушбу ҳарбий қисм жанговар хизмат фаолияти бўлинмаси офисери лавозимида хизмат қилиб келаётган лавҳамиз қаҳрамони ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш билан бирга, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини оширишда ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Шунингдек, тиниб-тинчимас Улуғбек Тешаэв 2020-йилда ўтказилган “Энг илғор касб мутахассиси” кўрик-танловининг “Энг илғор гуруҳ командири” номинасиясида иштирок этиб, Қуролли Кучлар миқёсида фахрли 1-ўринни қўлга киритади.
Шу боисдан, катта лейтенант Улуғбек Тешаэвнинг она юртимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматларида улкан муваффақиятлар тилаб, келгуси фаолиятида бундан-да, юқори марраларни забт этишини тилаб қоламиз!
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
