Нодиржон Иброҳимов 1989 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 2013 йилда бошлаган. Айни пайтда Риштон тумани Ички ишлар бўлимида профилактика катта инспектори вазифасида фаолият олиб бормоқда. Унга “Тошоғалиқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди осойишталигини таъминлаш бириктирилган.
Капитан Н. Иброҳимов жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва содир бўлганларини иссиқ изида фош этишда ҳам доим фаоллик кўрсатмоқда.
Шу йилнинг 28 сентябр куни Риштон туманида яшовчи фуқаро С.Сидиқов вилоят Иибнинг “102” ахборот марказига қўнғироқ қилиб, “Гумбаз” маҳалла фуқаролар йиғини Фарғона кўчасида жойлашган кредит дўкони олдида қаровсиз қолдирилган велосипедини кимдир ўғирлаб кетгани ҳақида хабар беради.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор қидирув ҳаракатлари олиб борилди.
Натижада қаҳрамонимизнинг амалий саъй-ҳаракати билан ушбу жиноят “иссиқ изида” фош этилиб, гумондор ашёвий далил билан қўлга олинди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
