Жазирама ёзми, қаҳратон қишми – ҳеч бири ҳаракат хавфсизлиги учун жон куйдирадиган ЙПХ инспектори, кичик сержант Ботирали Қувонов хизматига таъсир ўтказолмайди. Бинобарин, у бугун ҳам тонгни Нурота туманидаги 19-мактаб жойлашган кўчада қарши олди. Инспектор йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш баробарида, болаларга кўчанинг қатнов қисмини кесиб ўтишида кўмаклашди. Ҳайдовчиларни эса эҳтиёткорликка, ҳушёрликка чақирди.  

Бугунги қаҳрамонимиз кичик сержант Ботирали Қувонов ички ишлар органларида қарийб 19 йилдан буён, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида эса 7 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Тоғли Нурота туманида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган “Диққат, пиёда!”, “Тезлик”, “Ҳаракат маданияти” каби тарғибот тадбирларида фаол қатнашиб келяпти.  

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.