Жорий йилнинг 13-январ куни тахминан соат 16:40лар эди. Учтепа тумани ИИОФМБ ЖЦБ ППХ 1-отряд гуруҳ командири, сафдор Сардор Йигиталиэв ҳамда ҳайдовчи, сафдор Бегзод Мансуров ўз йўналишлари бўйича хизмат олиб бораётганида, туманнинг 13-мавзесидаги чорраҳасидан ўтиб кетаётган икки нафар шахс шубҳали кўрингани боис, уларнинг олдига бориб, ҳужжатларини сўрашади. Ўзларини П. Т. ва Р. О. деб таништирган кимсалар, ёнларида паспортлари йўқлигини айтишади. Аммо уларнинг ёнлари текшириб кўрилганида ўткир тиғли пичоқ борлиги аниқланади. Улардан бу совуқ қуролни қаэрдан олганлигини сўрашганида, топиб олганликларини иддао қилишади. Мазукр ҳолат юзасидан ҳужжат расмийлаштирилиб, фуқаролар туман Ииофмбга олиб бориб топширилади. 

Сафдор Йигиталиэв Сардорбек Сидиқжон ўғли 1992-йилда Тошкент шаҳар Яккасарой туманида туғилган. 2015-йилда Тошкент давлат Педагогика университетини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2021 йилда Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва ЖЦБ ППХ бригадаси 4-баталъонида бошлаган. Ҳозирда Учтепа тумани ИИОФМБ ЖЦБ ППХ 1-отряди гуруҳ командири лавозимида хизмат қилиб келмоқда. 

Ўткир нигоҳли ва доимо сергак қаҳрамонимиз йил бошидан буён 2 фирибгарлик, 1 қидирув, 1 та психотроп модда билан боғлиқ жиноятларни фош этишда ҳамда 20 та совуқ қурол олиб юрган фуқароларни аниқлашда жонбозлик кўрсатди.

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.