Одилжон Нарзуллаэв 1985 йилда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. 2007 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган. 

У хизматни Самарқанд вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига бевосита бўйсунувчи патрулъ-пост хизмати баталъони тўртинчи отрядида бошлаган. 

Ҳозирда эса Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ патрул-пост хизмати баталъони тўртинчи отряд командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Катта лейтенант Одилжон Нарзуллаэв юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашади. Жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги асосли таклифлари билан ҳамкасбларининг ишончини қозониб, бир неча бор раҳбарият эътирофига ҳам сазовор бўлган.

У раҳбарлигидаги тўртинчи отряд ходимлари томонидан ўтган йил давомида 6 нафар қидирувдаги шахс ушланган. Шунингдек, яқинда вилоят ҳудудида ўтказилган кенг қамровли «АРСЕНАЛ» махсус профилактик тадбирида 2 та ов қуроли аниқланган. 

Фидойи ходим коронавирус пандемияси вақтида кўрсатган ибратли фаолияти учун 2020 йилда “МЕҲР-САХОВАТ” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Гулноза ТУРҒУНБОЭВА,

“Постда”мухбири.