Катта лейтенант Рустамхон Акбаров 2017 йилда Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини тамомлаб, ички ишлар органларидаги фаолиятини бошлаган. 2017 йилдан 2020 йилгача Фарғона вилояти ИИБ 10-тергов ҳисбхонасида ишлади.
Айни пайтда вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-отряд 4-сафарбарлик гуруҳи командири вазифасида фаолият кўрсатмоқда.
У шу йилнинг 15 март куни Қувасой шаҳридаги Арсиф маҳалласи ҳудудида ҳамкасби, катта сержант Раҳмиддин Абдураҳмонов билан биргаликда хизмат олиб бораётган эди.
Қаҳрамонларимиз “Матиз” русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчининг ҳужжатларини текшираётган вақтда машина салонида ўтирган йўловчилардан бири ўзини шубҳали тута бошлайди.
Осойишталик посбонлари шубҳали ҳаракат қилган йўловчининг шахсига ойдинлик киритиш мақсадида суҳбатлашганида, у қўшни республика фуқароси А.Ф. экани маълум бўлди. Йўловчининг олдидаги қора рангли сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида эса унинг ичида гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.
Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, А.Ф. просессуал тартибда ушланди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
