Бешариқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика катта инспекторлари, капитан Шерзод Тоштемиров ҳамда катта лейтенант Иномжон Нуралиэв ўғрини жинояти устида қўлга олишди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмат хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, капитан Шерзод Тоштемиров ҳамда катта лейтенант Иномжон Нуралиэв шу йилнинг 12 -август куни тунги хизматга жалб этилган. Соат 02:00 лар атрофида улар “Файзабод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган компютер воситалари ва телефон аппаратлари сотишга мўлжалланган савдо дўкони ёнидан ўтишаётганда ғалати овозларни эшитишган. Тезда ўша ерга етиб борган осойишталик посбонлари номаълум шахс ойнани синдириш йўли билан дўконга кириб, ўғирлик қилаётганидан хабар топишди. Шу атрофда хизмат қилаётган ППХ ходимлари ҳамроҳлигида гумонланувчи ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.