Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондони, полковник Шокиржон Худайназаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида бўлиб ўтган конференсияда қатнашди. Анжуман "Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларида хизмат ўташнинг ҳуқуқий асослари" мавзусига бағишланда. Унда полковник Шокиржон Худайназаров ҳам сўзга чиқди. Шунингдек, Қуролли Кучлар Академиясида янги ташкил этилган ИИВ ҳарбий тузилмалари кафедраси курсантлари билан учрашиб, уларга Қўшин фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Мазкур таълим муассасасини тугатгач, хизмат фаолияти давомида дуч келадиган турли вазиятларга тўғри хуқуқий баҳо бериб, тезкор қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган командирлик хусусиятларини янада мустахкамлашлари кераклигини уқтириб, ўқишларида омад ва мувафақиятлар тилади. Курсантларга ўз устидан тинмай ишлаб, билимларини янада оширишлари лозимлигини таъкидлади.
Азамат КУРБАНБАЕВ,
кичик сержант.
