Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида бўлиб, сектор раҳбарлари ҳамда идоралараро тезкор штаб ишчи гуруҳи аъзолари билан маҳаллалар кесимида ўрганиш ишларини олиб борди.
Асосий эътибор ҳудудлардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бу борада амалга оширилаётган ишларга қаратилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари дастлаб тумандаги Юнусобод деҳқон бозорига бориб, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлик тизимлари ва кузатув камералари билан жиҳозланганлиги ҳамда уларнинг ИИО вазиятлар марказига интеграция қилинганлиги ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли турмуш-тарзини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган таъмирлаш, қурилиш ва йўл таъмирлаш ҳолати ҳамда амалга оширилаётган ишлари билан танишди.
Хусусан, тумандаги электр тармоқлари корхонасига бориб, аҳоли турмуш-тарзини яхшилаш мақсадида ўтказилаётган юқори кучланишдаги электр кабелларнинг монтаж ишлари жараёни билан танишди.
Якунда, генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев “Ҳусниобод” маҳалласидаги масъулларнинг коммунал хизматларни узлуксиз таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлари юзасидан ахборотларини тинглаб, куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича уларга тегишли кўрсатмалар берди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати
