ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий кисмда "Конститусия – Бош қомусимиз" шиори остида “Заковат” билимлар беллашуви бўлиб ўтди. Конститусияга бағишланган деворий газета ва жамоа номини таърифлаб бериш, тезкор савол-жавоб ҳамда Конститусия билимдони шартларидан иборат ушбу билимдонлар баҳсида 10 та жамоа катнашди.
Якуний натижаларга кўра мутлақ ғолибликни "Лидерлар" жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса тегишинча "Фемида" ҳамда "Эверест" жамоаларига насиб этди.
Азамат КУРБАНБАЕВ,
кичик сержант.
