ИИВ Қашқадарё академик лицейига бириктирилган Қарши туманидаги 6-мактабда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида лицей раҳбарияти битирувчи синф ўқувчилари билан учрашув ўтказиб, фанлардан аълочи ўқувчиларга китоблар совға қилишди. Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, олий таълимга қамров даражасини ошириш ва касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ишларни самарали ташкил этишга оид таклифларни илгари суришди. Оталиққа олинган мактаб ўқувчилари билан ҳар ойда учрашувлар ўтказилиб, фанлар бўйича мусобақа ва викториналар, очиқ эшиклар куни ўтказиш бўйича манзилли режалар тузилди. 

Якунда мактаб ўқувчилари билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. 

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.