Қашқадарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари ИИВ Қашқадарё академик лицейида амалий ўқув машғулоти ўтказишди.
Иштирокчиларга воқеа жойини ураб олиш, ашёвий далилларни топиш ва уларни тадқиқотгача сақлаш ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Ўқув машғулотида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Якунда иштирокчилар Эксперт-криминалистика маркази криминалистик лабораторияси автомашинасидаги замонавий технология ва асбоб-ускуналар билан яқиндан танишдилар.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
