ИИВ Хоразм академик лицейида вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг малакали мутахассислари томонидан “Ҳужжатларнинг техник криминалистик экспертизаси. Экспертиза тайинлаш асослари. Эксперт олдига қўйиладиган саволлар” мавзуларида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди. Амалий жараёнлар билан ҳамоҳанг ҳолда олиб борилган семинар машғулотида ўқувчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. 

Шунингдек, семинар давомида марказда амалиёт ўтаётган ИИВ академияси 3-босқич курсантлари ва лицей ўқувчилари ўртасида “Академия ҳаёти” мавзусида давра суҳбати ҳам ташкил этилди. 

Ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.