ИИВ Хоразм академик лицейида янги ўқув йили муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирга вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ички ишлар органлари фахрийлари, академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари таклиф этилди.

Тантанали тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Рустам Раҳимов, вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Амин Тожиевлар сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан самимий қутлади. 

Тадбирда лицейнинг “Жалолиддин издошлари” ҳарбий-спорт клуби аъзолари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, ёш ижодкорлар ўзларининг куй ва қўшиқлари, янги ижод намуналари билан йиғилганларни хушнуд этишди. Тадбир якунида лицей раҳбарияти томонидан ташкиллаштирилган турли танловларда ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шундан сўнг, таълим муассасасининг барча гуруҳларида биринчи соат “Мустақиллик дарси” машғулотлари бўлиб ўтди.

 Худойберган ЖАББОРОВ,

 “Постда” мухбири.