Хоразм вилояти ИИБ ташаббуси билан ўтказилаётган “Мен кучли аёлман!” лойиҳасининг иккинчи босқичи давом этмоқда. Хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, муаммоларига эчим топиш, турли тазйиқ ва зўравонликдан асраш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда 10 нафар хотин-қиз иштирок этҳмоқда. Улар Урганч шаҳридаги Беруний академияси қошидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига ташриф буюришди. Лойиҳа иштирокчилари бу эрда турли соҳалар фаолияти билан яқиндан танишишди ҳамда тайёр маҳсулотларни кўздан кечиришди.
Тадбирда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ОИЦ маркази шифокорлари билан учрашув ҳам ташкил этилди.
Шу куни тадбир иштирокчилари Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасига саёҳат қилишди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
