Хонқа туманидаги “Фидойилар” маҳалласида “Зўравонликка қарши 16 кун” аксияси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Хотин-қизлар ва болалар ўртасида тазйиқ ҳамда зўравонликнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, лейтенант Н.Артиқова, Урганч шаҳар ИИОФМБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, З.Тиллабаэва ҳамда вилоят мослаштириш ва реабилитация маркази бошлиғи Н.Қўшчановалар иштирок этиб, кун тартибидаги мавзулар юзасидан тушунтиришлар беришди.
Йиғилишда мутахассислар билдирилган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
