Бугун профилактика инспекторларини аҳолининг ишонган яқин ёрдамчисига айлантириш, қолаверса жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш йўлидаги илк қадамларни маҳалладан бошлашда ташаббус кўрсатишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда соҳа вакиллари учун қулай имкониятлар ҳамда зарур шарт-шароитларлар яратилиб моддий-техник баъза мустаҳкамланиб бормоқда. Навоий вилояти ҳокимининг профилактика инспекторлари билан учрашувида ҳам “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлаш тизими бўйича суҳбатлашилди.

Бунга кўра, маҳаллаларда профилактика инспекторларининг олиб борган тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида жиноятчилик камайган ҳудудлар ва аксинча жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кўрсаткичи ошган маҳаллалардаги вазият таҳлил этилди.

Учрашув чоғида профилактика инспекторларига халқни рози қилиш, осойишталикни сақлаш ҳамда фуқаро ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида манзилли топшириқлар берилди ва бир қатор вазифалар юклатилди.

 Тадбир якунида хизматига масъулият билан ёндашган ва ижобий кўрсаткичлар билан намуна бўлаётган ходимлар ҳоким томонидан мукофотланди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.