“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳудудларда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида Нишон тумани ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори Н.Бобожонова мутасадди масъуллар билан тумандаги бир нечта маҳаллада хотин-қизлар ўртасида профилактик тадбирлар ўтказди.
Тадбирларда муқаддам қонунбузарлик содир этган хотин-қизлар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Шу билан бирга, хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотлар масъуллари билан манзилли ишлар белгилаб олинди.
Содиқ РАҲИМОВ,
ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
