Жорий йилнинг 14-сентабр куни Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасининг “Кўхна арк” мажмуасидаги музей ходимлари томонидан унутиб қолдирилган, қора рангли “Самсунг Галахй А33” русумли мобил телефон аппарати тақдим этилди.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида, ушбу уяли алоқа воситаси Қашқадарё вилоятидан сайёҳ сифатида келган М. Каримовага тегишли эканлиги аниқланди. 

Маълум бўлишича М. Каримова ўзига тегишли бўлган “Самсунг Галахй А33” русумли телефонини “Кўҳна арк” мажмуасидаги “Тангалар коллексияси” музейида эсидан чиқариб қолдириб кетган. Бошқарма ходимлари томонидан М. Каримовага телефон аппарати соз ҳолатда топширилди.

Сабохат СУЛТОНОВА,

катта лейтенант.

Хоразм вилояти.