Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида вилоят ИИБ ЖХХ пробация бўлими томонидан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган маҳкумлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда маҳкумларга ишга жойлашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳамда ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам олиш имкониятлари, шунингдек қайта жиноят содир этиш оқибатлари тўғрисида маълумот берилди.

Йиғилиш давомида мономарказда ўқиб, касб-ҳунар эгаллаш юзасидан тавсиялар билдирилди. Айтиш керак, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур муассасада пробация хизмати назорати остида бўлган 37 нафар шахс касб-ҳунар ўрганган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.