Бугун хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган фидойи ходимлардан бири Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЖЦБ Кинология бўлинмаси кинология гуруҳи кичик инспектор-кинологи, сафдор Жақсимбек Есбосиновдир.

Лавҳамиз қаҳрамони илк хизмат фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул пост хизмати отряди кинологи вазифасида бошлаган.  

– Сафдор Ж.Есбосинов касбга бўлган садоқати, масъулияти ва интизоми учун кўпчиликка ибрат қилиб кўрсатишга арзийди. Маҳоратли ҳамкасбимиз бир неча бор кинологлар ўртасида Республика миқёсида ўтказилган мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган, – дейди Кинология бўлинмаси бошлиғи, подполковник Руслан Утеулиев.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг шу даврига қадар сафдор Ж.Есбосинов ўзига бириктирилган хизмат ити билан 14 маротаба воқеа жойига чиқиб, 6 та жиноятнинг қисқа вақт мобайнида фош этилишига муносиб ҳисса қўшди.

Масалан, яқинда Нукус шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида фуқаро Д.А. ўзига тегишли 

«ипҳоне 13 про» русумли қўл телефони ўғирлаб кетилди. Мурожаат асосида қидирув ишлари олиб борилиши натижасида хизмат ити билан ўғрининг йўналишини аниқлашга муваффақ бўлди. Шу асосда кузатув камералари ёзувлари ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари ўрганилди ва ўғрининг шахси ойдинлашиб, у шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинди. 

Шарапат УТЕПОВ, 

катта сержант.

Қорақалпоғистон Республикаси.