ИИВ ҳузуридаги Жиэднинг Иккинчи минтақавий ҳудудига қарашли 10-сон тергов ҳибсхонасида «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби» мавзусида кўргазмали ўқув машғулоти ҳамда профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирга Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг малакали мутахассислари таклиф этилди. Машғулот давомида мутахассислар тергов ҳибсхонаси ходимларига фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби, жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан тушунчалар бериб ўтишди. Бунга, айниқса, куз-қиш мавсумида алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлашди. Шунингдек, машғулот иштирокчиларига бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва қутқарув жиҳозларидан фойдаланиш тартиби амалий тарзда тушунтирилди.
Носиржон ЛАТИПОВ,
подполковник.
