Андижон вилояти ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ижтимоий профилактика тадбирлари самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябръ кунидан бошлаб “Долзарб 60 кунлик” тадбири ўтказилмоқда. 

Тадбир доирасида вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник М.Мамиржонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қўрғонтепа, Олтинкўл, Хўжаобод ва Шаҳрихон туманларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда пробасия йўналишлари бўйича ишлар ташкил этилмоқда.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадларига қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

БОРИС КЛЕЙМАН,

ўз мухбиримиз.

Андижон вилояти.