Маълумки, Фарғона шаҳридаги “Маърифат” маҳалласи шаҳарнинг энг гавжум ва серқатнов ҳудудларидан бири саналади. Шу боис бу маҳаллада криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш ва осойишта муҳит яратиш масаласи вилоят ИИБ раҳбариятининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳудудидаги кузатув камералари сонини янада кўпайтириш, кўп қаватли уйлар олдига домофонлар ўрнатиш, тадбиркорлик объэктларини қўриқлаш пулътига улаш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Аҳоли вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммоларга қулоқ тутилди. Йўл инфратузилмасини яхшилаш, транспортлар ҳаракатини тартибга солиш каби масалалар алоҳида назоратга олинди.  

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.