Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7551-ҳарбий қисмда юртимиз посбонларининг маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида “Китобдан яхшироқ дўст йўқдир дунёда” мавзусида тадбир ташкил этилди. Ўзаро савол-жавоб ва мунозаралар асосида ўтган ушбу маърифий тадбирда ҳарбий хизматчилар ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг нодир асарлари ҳақида фикр юритишди. Шунингдек, китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қиладиган бу каби тадбирлар ҳарбий қисм миқёсида мунтазам ўтказилиб борилиши бўйича таклифлар билдиришди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
