ИИВ Жиззах академик лицейида Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан маърифий танлов ташкил этилди. Ўқувчилар “Темур тузуклари” билимдони, тезкор савол-жавоб, сардорлар беллашуви шартлари асосида куч синашдилар. Бу жараёнда улуғ саркарданинг ҳаёти, юришлари, давлат бошқаруви ҳамда илм-фанга эътибори ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Биринчи ўринни “Буюк турк ўғлонлари” жамоаси эгаллади. Кейинги ўринларни “Темур издошлари” ва “Соҳибқирон авлодлари” қўлга киритди.
Умид ТЎЙЧИЕВ,
ИИВ Жиззах академик лицейи ўқитувчиси.
