Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан 2022 йил 1 январдан бошлаб шахснинг идентификация ИД-картасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни, шу жумладан давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ М ва Фрбда туман давлат хизматлари маркази ходимлари ҳафтанинг белгиланган кунида ўқитилмоқда. Бундан ташқари, бу каби ўқитиш ишлари марказнинг ўзида ҳам ташкил этилмоқда.

Яқинда Китоб тумани ИИБ М ва ФРБ бошлиғи, катта лейтенант Фарруҳ Боймирзаев у ерга ташриф буюриб, ходимларга тушунтириш ишларини олиб борди. Марказ ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.

Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.