Тупроққалъа туманидаги “Касб-ҳунарга ўқитиш маркази”да аҳолининг иш билан банд бўлмаган қисмини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Туман ИИБ ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирга ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ҳамда пробасия ҳисобида турган хотин-қизлар таклиф этилди. Улар бу эрда касб-ҳунарга ўргатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди ҳамда тайёр маҳсулотларни кўздан кечиришди.
- Профилактика куни доирасида ўтказилган мазкур тадбирда ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди, - дейди туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектор, подполковник Шахноза Ботирова. - Тадбирда аёлларнинг муаммолари, хоҳиш ва истаклари мутахассислар томонидан ўрганилиб, тегишли тавсиялар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга марказ мутахассислари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари томонидан батафсил жавоб олишди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
