Бухоро вилояти ИИБ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида болаларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яъни, ёшларни соғлом тарбиялаш, уларда юртга муҳаббат, Ватан равнақи ҳамда тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиш каби миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш йўлида қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда тузилган дарс жадвали асосида ўтказилаётган дарслар ҳамда ходимлар томонидан олиб борилаётган тарбиявий ва маънавий психологик суҳбатлар ўз самарасини бермоқда. 

Ш.ИБОДОВА,

катта лейтенант.

Бухоро вилояти.