Денов тумани ИИОФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Жарқўрғон туманида яшовчи Б.Х. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автоулов тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг ҳайдовчи эшигидан 6,80 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Қонунларимизни менсимай, ноқонуний гиёҳванд моддани сақлаётган Б.Х.га нисбатан жиноят иши очилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
