Жиззах вилояти Арнасой тумани «Янгибўстон» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Б.Н. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли банк пластик картасидан 10 миллион сўм ечиб олинганлигини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу қонунбузарлик Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Сарбоз кўчасида яшовчи А.А. томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан уяли алоқа воситаси ва банк пластик картаси ҳужжатлаштириб олинган.

Суриштирув давомида гумонланувчининг Арнасой туманининг «Ғафур Ғулом» маҳалласида яшовчи Ч.А.нинг пластик картасидан 1 миллион 550 минг сўм ҳамда мазкур ҳудудда яшовчи А.А.нинг пластик картасидан 1 миллион 230 минг сўм ечиб олгани аён бўлди. Ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.