Воқеа жойини эксперт-мутахассис сифатида кўздан кечирган катта лейтенант Санжар Салимов ашёвий далил тариқасида қўл-бармоқ изларини олди. Олинган излар зудлик билан вилоят ИИБ Экмда мавжуд шахсни автоматлаштирилган биометрик идентификация қилиш тизими орқали текширилганда, улар Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи, 2007-йилда туғилган М.С.нинг ўнг қўл номсиз ва жимжилоқ бармоқларидан қолдирилганлиги аниқланди. Шу тарзда жиноят «иссиқ изида» фош этилди.
Бу Ғиждувон тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти, катта лейтенант С. Салимовнинг фаолиятидан бир шингил, холос. У 2021-йилда ИИВ Академиясини тугатиб, дастлаб Бухоро шаҳар ИИОФМБ Экбда эксперт лавозимида хизмат фаолиятини бошлаган. Соҳа сир-асрорларини тажрибали устозлари, подполковниклар Зоҳиджон Ҳақбердиев ва Бахшилло Атавуллаевлардан пухта ўрганди. 2023-йилнинг март ойидан бошлаб, эгаллаб турган лавозимида ишлаб келмоқда. Фаолияти давомида кўплаб жиноятларнинг «иссиқ изида» фош этилишига эришди. Биргина ўтган йилни оладиган бўлсак, 9 та ўғрилик ҳолатлари билан боғлиқ жиноятларни содир қилган шахсларни аниқлашда ўз ҳиссасини қўшди. Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида эксперт-мутахассис сифатида иштирок этиб, 25 та дактилоскопик, 13 та трасологик,
25 та совуқ қурол тадқиқотларини ўтказди ҳамда экспертиза хулосаларини тақдим қилди.
Хуллас, катта лейтенант С. Салимовнинг ҳамкасблари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли содир этилаётган жиноятлар тезкорлик билан фош этилиб, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги таъминланмоқда.
Мирзоқул АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
