– Нарядлар техника юкланган эшелонларни кузатиб боришади, – дейди гуруҳ командири, катта сержант Азизбек Юлбарсов. – Йўлда ходимлар қимматбаҳо юкларни эҳтиёт қилиб, муҳрлар бутлигини назорат қилишади, қўриқланаётган обектга бегона шахсларнинг киришига йўл қўймаслик учун профилактик чораларни кўришади.

Таъкидлаш жоизки, бўлинманинг бутун шахсий таркиби ноодатий вазиятларда ҳаракатга киришиш кўникмаларига эга, ходимлар қўл жанги усулларини яхши билишади ва махсус воситалардан мукаммал фойдалана олади. Улар исталган пайтда бириктирилган обектга уюштирилган босқин ёки яширинча киришни қайтаришга тайёр.

Шахсий таркибнинг асосий вазифаси – кузатиб бориш йўналишида нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ва юк дахлсизлигини таъминлашдан иборат.

Йўналиш бўйлаб кузатиш нарядлари бўлинма навбатчи қисми билан доимий алоқада бўлиб туради. Кутилмаган ҳолатлар юзага келганда, дарҳол навбатчилик қисмига хабар беришади.

Ходимлар самарали хизмат қилиши учун зарур шароитлар яратилган. Маънавият ва маърифат машғулотлари мунтазам ўтказилиб, шахсий таркиб хизматдан бўш вақтида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш имкониятига эга.

Отрядда «устоз–шогирд» анъанаси кенг йўлга қўйилган. Ёшлар биргаликдаги хизмат жараёнида кўникма ва тажрибалари билан ўртоқлашадиган ходимларга бириктирилади.

Борис КЛЕЙМАН,

ўз мухбиримиз.

Андижон вилояти.

Суратда: гуруҳ командири, катта сержант Азизбек Юлбарсов ва сафдор Эргашали Юнусов.