Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларида қурол-аслаҳа ва техникаларни кузги-қишки мавсумга ўтказиш бўйича Навоий вилоятида жойлашган 7532 ҳарбий қисм негизида кўргазмали машғулотлар ўтказилди.

Кўргазмали машғулотга ИИВ Қоровул қўшинлари бўйсунувидаги барча ҳарбий қисмлардаги қурол-аслаҳалар ва техникаларга масъул бўлган қисм командирининг техника ва қурол-аслаҳа бўйича ўринбосарлари, хизмат бошлиқлари ҳамда бўлинма командирлари жалб қилинди.

Кўргазмали машғулотнинг биринчи кунида Қоровул қўшинлари қўмондонининг техника ва қурол аслаҳа-бўйича ўринбосари, полковник Ф.Эргашев, машғулотга жалб этилган шахсий таркиб билан қурол-аслаҳа ва техникаларни баҳорги-ёзги мавсумга ўтказиш амалга оширилган ишларининг таҳлилини ўтказди ва жорий йилнинг 1 октябр кунидан 30 октябр кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган қурол-аслаҳа ва техникаларни кузги-қишки мавсумга ўтказиш ҳамда амалга ошириладиган ишларни хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда, сифатли ташкиллартириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Икки кун давомида ташкил этилган машғулотдан кўзланган асосий мақсад қўшин ҳарбий қисмларидаги автомобил техникалари, зирҳли транпортёрлар ва қурол-аслаҳаларни кузги-қишки мавсумда ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда бўлинмаларнинг жанговар шай ҳолатда сақлашдан иборат.


Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда”мухбири.

Навоий вилояти.