Жиззах шаҳридаги “Суғдиёна” марказий ўйингоҳида ички ишлар органлари, миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар тизимлари ходимлари иштирокида махсус тактик машғулот ўтказилди. Ушбу жараёнда шахсий таркибнинг ёнғин, зилзила каби табиий ва техноген ҳодисалар содир бўлганда томошабинларнинг тўғри ҳаракатини ташкил қилиш, қутқариш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, оқибатларини бартараф қилиш кўникмалари шакллантирилди.
Ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
