Кун қаҳрамони
1990 йил Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. Бухоро давлат университетини тамомлаган. Илк фаолиятини Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ИИБ вояга етмаганлар ўртасида назорацизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори лавозимида бошлаган. Айни вақтда Тошкент шаҳар Учтепа тумани бўйича ИИОФМБ Кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори лавозимида хизмат қилиб келмоқда.
Қаҳрамонимиз ўз вазифасидан келиб чиқиб, кадрларни жой-жойига қўйиш, бўш ўринларни мутахассислар билан жамлаш бўйича раҳбариятга ўз вақтида таклифлар киритмоқда. Шунингдек, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, уларни касбга садоқат руҳида тарбиялаш борасида ташаббус кўрсатяпти.
У ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари шахсий таркиб билан спорт машғулотлари ва мусобақалар уюштирмоқда. Бундан ташқари, ходимларнинг оилавий аҳволини ўрганиб, маиший муаммоларини ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлаяпти.
Жорий йилнинг 3-чораги давомида фаолияти мобайнида ёки фуқаролар билан мулоқот жараёнида хизмат интизомини бузган ходимлар устидан 26 та хизмат текшируви ўтказилди. 34 нафар ходимларнинг ҳатти-харакатларига баҳо берилиб, йўл қўйган хато ва камчиликлари сабабли уларнинг 15 нафар интизомий жазога тортилди. Бу эса ўз навбатида кейинги вақтда ходимлар томонидан хизмат интизомига риоя этмаслик ҳолатларининг камайишига олиб келди.
Маёр Азиз Раҳимов фидойилиги, жонкуярлиги ва ўз ишига талабчанлиги билан кўплаб ҳамкасбларига намуна бўла олади. Шу боис ҳам раҳбарият томонидан кўп маротаба рағбатлантирилди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
Адолат ФАЙЗИЕВА,
«Постда» мухбири.
