Зиёдулло Элов 1987 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. 2008 йилда Бухоро давлат университетининг бакалавриат, 2010 йилда магистратура босқичини тамомлаб, 2011 йилдан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида турли лавозимларда хизмат қилиб, амалий тажриба орттирди. 2018 йил декабр ойидан бошлаб Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат фаолиятини давом эттириб келмоқда. 

2021 йил 9 январ куни "Ички ишлар ходимларида суицидиал хулқ мотивацияси намоён этилишининг ижтимоий психологик механизмлари" мавзусидаги илмий ишни муваффақиятли ҳимоя қилиб, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олди.

Шуҳрат ЖАЛОЛОВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.