Хизмат фаолиятини 13-сонли Жазони ижро этиш колониясида туркум бошлиғи лавозимида бошланган лавҳамиз қаҳрамонига устози, ўша пайтда Тарбиявий ишлар бўлими бошлиғи бўлган Одил Эргашев ҳужжатлар билан самарали ишлаш, интизом ва масъулият каби муҳим фазилатларни ўргатган.
Йиллар ўтиб подполковник Раҳматулла Қурбонхўжаев жазони ижро этиш тизимида ўзини жонкуяр раҳбар сифатида намоён этди.
У шахсий ҳаётда ҳам масъулиятли ва меҳрибон оила бошлиғи,
2 ўғил ва 2 қизнинг отаси. Турмуш ўртоғи математика фани ўқитувчиси.
Оиладаги меҳр-муҳаббат ва ўзаро ҳурмат, ишдаги самарали фаолият — булар барчаси Раҳматулланинг ҳаётини муваффақиятли ва мазмунли қилиб турибди.
Иномжон РАҲИМХЎЖАЕВ,
капитан.
