Бугун Зарафшонда Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш. Шариповнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда фуқароларнинг ўнга яқин мурожаати тингланди. Аксарият мурожаатлар тергов ҳаракатлари, шунингдек, ишга жойлашиш масалаларида бўлди.
Жумладан, “Истиклол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2002 йилда туғилган Мержан Асадбаэв чилангарлик бўйича ишга жойлашиш учун мурожаат қилди. Шу куннинг ўзида унинг муаммоси ижобий ҳал этилиб, мутахассислиги бўйича шаҳар мусиқа мактабига ишга жойлашиши учун йўлланма берилди.
Бундан ташқари, қабул давомида яна 4 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди, 3 кишига эса ҳуқуқий йўналиш берилди. Шунингдек, ободонлаштириш, имтиёзли кредит олиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан ҳам мурожаатчиларга амалий кўмак кўрсатилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
