Ички ишлар вазири бошчилигидаги Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилояти ҳудудида ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, оилавий тадбиркорлик, ёшлар ва аёлларнинг ташаббускор лойиҳаларига кўмаклашиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида ўтказилган ярмаркада 94 та корхона-ташкилот ва тадбиркорлик субъэктлари ўзларида мавжуд мингдан ошиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида 350 нафар фуқаро қатнашиб, улардан 109 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 87 нафари касбга ўқишга юборилди. Айрим фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш орқали меҳнатга жалб этилди.
Шу куни мономарказда маҳаллий тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
