Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Талъат Маматқулов ҳамда Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров тўрақўрғонлик ёшлар билан учрашди.

Ёшларнинг санъат, тиббиёт, халқ таълими соҳаларига ишга жойлашиш, спорт залини таъмирлаш, саломатликни тиклаш масалаларидаги мурожаатлари ҳал этиладиган бўлди.

Учрашувда бир гуруҳ ёшларга фуқароликни тасдиқловчи ИД карталар, олийгоҳ ва замонавий касб-ҳунар марказларида ўқишга маблағ ажратиш учун сертификат, ҳамда тикув машиналари топширилди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

"Ростда" мухбири.

Наманган вилояти.