Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди раиси томонидан 18 нафар назорат остидаги шахсларга оид иш ҳужжатлари кўриб чиқилди ҳамда киритилган тақдимномалар қаноатлантирилди. Улар жиноят кодексининг 73-моддасига биноан муддатидан аввал шартли равишда озод этилдилар. Бу эса янги имконият, билдирилган ишончни оқлаш учун муҳим қадамдир.

Улар орасида Турғун (исми ўзгартирилди) исмли фуқаро ҳам бор. У тайинланган 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосининг 9 ойини ўтади. Берилган жазо муддатини наманули ўтагани, қилмишидан чин дилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, ўталмаган 1 йилу 3 ойи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўзгартирилди ва муддатидан аввал шартли равишда озод этилди.

— Ҳеч қачон жаҳлга эрк бермаслик керак экан. Арзимаган даҳанаки тортишувдан бошланган можаро жаҳлни жиловлай олмаслик туфайли судгача етиб борди. Оилам, фарзандларим олдида юзим шувит бўлгани қолди...

Ҳамма ҳам хато қилиши, адашиши мумкин. Аммо қилган хатоларидан тўғри хулоса чиқариш, келгуси ҳаётини эса эзгу мақсадлар сари йўналтириш тоза қалбли инсонларгагина хос жиҳат. Ишонамизки, муддатидан аввал шартли равишда озод этилган шахслар хатоларидан ўзларига керакли хулоса чиқариб олишди.

Адолат ФАЙЗИЕВА,

ўз мухбиримиз.

Наманган вилояти.