Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров ҳафтанинг ҳар шанба куни шахсий қабул ўтказади. Мазкур қабул бир қанча фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу йилнинг 7 октябрида Зафаробод тумани Писталикент шаҳарча фуқаролар йиғини Мовоуннаҳр кўчаси 29-уйда яшовчи 62 ёшли Муҳаббат Бурхонова томидан чакка ўтадиган уйини таъмирлаш юзасидан ёрдам сўрганди.
Кўп ўтмай мурожаатчининг хонадонига 3-сектор ишчи гуруҳи томонидан 85 дона шифер, 3 та дераза, 2 та эшик ромлари келтирилди. Бир қатор соҳалар, хусусан ички ишлар органлари ходимлари иштирокида ҳашар уюштирилиб, бинонинг томи тўлиқ янгиланди. Эшик ва деразалар ўрнатилиб, бир хона полланди. Табиийки, бу ёрдамдан Муҳаббат момо хурсанд.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
