Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасида ҳудуддаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ва кучайтириш мақсадида навбатдаги йиғилиш ташкил этилди. 

Видеоконференсия шаклида бўлиб ўтган ушбу тадбирда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул бўлган барча шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати профилактика инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳамда инспектор-психологлар иштирок этишди. Танқидий ва таҳлилий тарзда бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Д.Назармуҳамедов иштирок этиб, ўтган йили ҳамда жорий йилнинг шу давригача вилоят ҳудудида содир этилган жиноятларга батафсил тўхталиб ўтди. 

Тадбирда ўз вазифасини лозим даражада бажармагани учун хизмат ҳудудида жиноят содир этилишига йўл қўйган ходимларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, йиғилишда келгусида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ва кучайтиришга қаратилган қарорлар қабул қилиниб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилди. Шу билан бирга, барча шаҳар ва туман ички ишлар органларидаги профилактика инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳамда инспектор-психологларнинг хизмат фаолияти ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди. Тадбир давомида профилактика инспекторларининг назарий билимлари юзасидан синовлар қабул қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан профилактика инспекторларининг хизмат уйларида яратилган шарт-шароитлар ҳамда ундан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳам ўрганиб чиқилди.

 Зокир ИСМОИЛОВ,

 подполковник.