Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров Мирзачўл туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабида ҳокимлик, 3-сектор масъуллари, маҳалла фаоллари, таълим муассасалари вакиллари билан мулоқот ўтказди. Мазкур жараёнда 30-апрел куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий қонунига оид референдумга тайёргарлик масаласи кўриб чиқилди. Янгиланаётган Конститусиямиз мазмун-моҳиятини оммага етказиш, жамоат хавфсизлиги ва осойишталикни таъминлаш ҳамда овоз бериладиган биноларни ҳозирлаш юзасидан фикрлар билдирилди.

Шу нуқтаи назардан 3-сектор раҳбари 16-сонли умумтаълим мактабида сиёсий тадбирни ташкил этиш учун яратилган шароитлар билан танишди. Бундан ташқари, вилоят ИИБ бошлиғи ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан таклифларини баён этди.

Алижон Абдусатторов,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.