Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Андижон шаҳрида жойлашган 7255-ҳарбий қисмда бир қанча муддатли ҳарбий хизматчилар келгусида ўз фаолиятини шартнома асосида давом эттириш истагини билдирган эди. Қўшин қўмондонининг ўринбосари, полковник И. Умирзаков ҳамда қўшин қўмондонлиги масъул офисерлари томонидан мазкур ҳарбий қисмда номзодлар билан синов имтиҳонлари ўтказилди. Шунингдек, полковник И.Умирзаков шахсий таркиб билан учрашув ўтказиб, ҳарбий интизомни мустахкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жанговар шайликни юқори даражада сақлаб туриш бўйича кўрсатмалар берди. Қўмондан ўринбосари бу борада эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди.
Абдулазиз МАМУРОВ,
подполковник.
Андижон шаҳри.
